

FootballItalia нашрининг хабар беришича, "Милан" жамоаси Мадриднинг "Реал" ярим ҳимоячиси Дани Себальос хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Италияликлар таркибини "Реал"да етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётган ярим ҳимоячи эвазига кучайтирмоқчи.
Таъкидлаш лозим, ёш иқтидор эгаси ҳозирча Мадрид асосий таркибига кира олмаяпти ва кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун жамоасини алмаштиршга розилик бериши ҳам мумкин.



