Football Italia: "Рома" Элдор Шомуродов борасида "Женоа"га таклиф билан чиқди, аммо...
28 июл 2021 15:16
Янгиликлар
Football Italia: "Рома" Элдор Шомуродов борасида "Женоа"га таклиф билан чиқди, аммо...
Жозе Моуринью бошчилигидаги "Рома" клуби ўз таркибида ўзбекистонлик ўйинчини кўрмоқчи.
Римликлар Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси учун 15 миллион евро таклиф қилди, аммо генуяликлар форвард учун 20 миллион евро талаб қилишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Женоа" Шомуродовни ўтган ёзда "Ростов"дан 7,5 миллион евро эвазига харид қилган эди.
Футболчи ўтган мавсум А Сериядаги дебют мавсумида 31та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 1та ассист қайд этди.
"Женоа" ўз навбатида Шомуродовнинг ўрнини тўлдириш учун Шарқий Европага эътиборини қаратмоқчи, клуб "Динамо" (Киев) футболчиси Владислав Супрягани нишонга олган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар