Фонсека МЮга қарши ўйинда камбэкка ишонмоқда

Eldor Akmurzayev
6 май 2021, 20:45
Европа Лигаси 1/2 финалидан ўрин олган “Рома” – МЮ ўртасидаги жавоб ўйини олдидан мезбонлар устози Паулу Фонсека ўз фикрларини айтди.

У “Олд Траффорд”даги 2:6 ҳисобидаги мағлубиятга қарамасдан, финалга чиқиш учун имкон бор деб ҳисобламоқда.

“Манчестер Юнайтед”ни 4:0 ҳисобида мағлуб этиш осон эмас, аммо футболда кўп нарсага гувоҳи бўлганман. Барча нарсага ишонаман”, дейди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Римдаги учрашув Тошкент вақти билан 7 майга ўтар кечаси соат 00:00 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: LiveResult

Сўнгги янгиликлар

Барча ›