Флик – "Йил одами" (Kicker)

"Kicker" нашри "Бавария" бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг 2020 йилда эришган ютуқларини эътироф этди.

55 ёшли мутахассис немис журнали томонидан "Йил одами" деб топилди. Германиялик мутахассис жорий йилда "Бавария" билан 5 та соврин, жумладан, Бундеслига ва Чемпионлар Лигасини қўлга киритди.

Ўтган йили ушбу номинацияни "Ливерпуль" устози Юрген Клопп қўлга киритган эди.    


Манба: Kicker