Флик ўртача ҳисобда ҳар 12 ўйинда "Бавария"га битта кубок олиб берди
24 авг 2020 03:01
Янгиликлар
Флик ўртача ҳисобда ҳар 12 ўйинда "Бавария"га битта кубок олиб берди
Финалда ПСЖдан устун келган "Бавария" ЕЧЛда ғолиб бўлди.
Бу Германия клуби Ханс-Дитер Флик бошчилигида қўлга киритган 3-трофейдир.
55 ёшли мутахассис жамоа бошқарувига ноябрь ойида, Нико Ковачдан кейин келган эди. Шундан кейин "Бавария" Германия чемпионати, кубоги ва Европа Чемпионлар Лигасини қўлга киритди.
"Бавария" Флик қўл остида барча турнирларда жами 36 ўйин ўтказган. Яъни, Флик ўртача ҳар 12 ўйинда клуб билан соврин ютган.
5 нафар футболчи "Бавария" билан 7 йил ичида 2-бор треблга эришди
Фикрлар