"Бавария" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "Байер" билан ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Европа Суперлигаси ҳақидаги саволга жавоб берди:
"Айни пайтда эътиборимни бутунлай бошқа мавзуларга қаратганман, аммо шуни таъкидлашим керакки, Суперлиганинг тузилиши Европа футболи учун яхши натижа бермайди".