"Фламенго" "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячисини харид қилди

Alisher
14 фев 2022, 11:53
Ярим ҳимоячи Андреас Перейра ортиқ "Манчестер Юнайтед"га тегишли эмас.

Хавбекни у ижара асосида тўп тепаётган Бразилиянинг "Фламенго" клуби харид қилди.

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда. Томонлар яқин кунларда трансфер ҳақида расман эълон қилишади. Битимга кўра, "қизил иблислар" Перейранинг кейинги трансферидан 25 фоизни ўзиники қилади.

Эслатиб ўтамиз, "Фламенго" ярим ҳимоячини ўтган йилнинг ёзида ижарага олган эди. Бу ўтиш Бразилия клубига бир миллион еврога тушганди.

Андреас "қизил-қоралар" сафида 26та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›