UZ

Сўнгги янгиликлар

17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  0 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  36 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  67 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  30 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  3 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2

ФК "Бухоро" клубининг расмий сайти фаолияти ҳақида Янгиликлар

ФК "Бухоро" клубининг расмий сайти фаолияти ҳақида

Олий лигада «Бухоро» ўз сайтига эга бўлмаган ягона жамоаси клуб ҳисобланади.

Бу эса ПФЛ қонунларига зид. Афсуски ПФЛ ўз регламентига бўй сунмаганларни тўғри жазолай олмайди. Баъзан моддий тарзда жаримага тортади. Аммо доим пул билан жазоланиш керак эмас. Ҳаттоки ОФК комиссияси келган пайтда ҳам сайтига эга бўлмаган клуб ҳуддики мухлислар учун эмасдек. Бухорода футбол аввалдан бўлган. Мухлисни ҳурматини жойига қўйиш эса клуб раҳбариятини бурчи. Жамоада мутахассис йўқ эмас. Азиз Солихов бир неча йиллардан бери сариқ чақага клубда фаолият олиб боради. Унинг аҳволи «Андижон»никидан анча хароб. Экипировка тугур клуби билан бирон маротаба сафар ўйинига бормаган. Аммо жамоага бўлган муҳаббати туфайли UCOZ тизимида текинга сайт очиб олган. Олий лига ўйинларини мунтазам тўғридан — тўғри ёритиб боришга ҳаракат қилади. Ҳаттоки ўртоқлик учрашувларини ҳам. Бунинг учун бу кишига раҳмат айтамиз. Тарихий шаҳримизнинг тарихий жамоаси бўлган «Бухоро»га битта сайт очиб беришни эплай олмаётган жамоа бошқарувидаги кишиларга ҳам ҳайронсан. Азизга Бухорода Олим Жўраев ёрдам беради.


Бугунда клубга келаётган хорижлик футболчилар аввало клуб тарихи ва бугуни билан танишиш мақсадида сайтига киради. Аммо «Бухоро» текин рекламадан фойдаланмаяпти. Улар учун сайтни боридан йўғи яхши. Чунки сайтда хабар чиқмайди. Танқид ҳам бўлмайди. Ишламаган сайт танқид ҳам қилинмайди. Бир томондан яхши ўйланган. Агар сайт очилса уни кимдир бошқариши керак. Бу эса пул. Яхшиси бу пулни…

Мухлислар учун ишлаётган Азиз Солиховга раҳмат айтамиз. Бу киши ном учун натижаларни ўзининг твиттердаги саҳифасида ҳам бериш мумкин. Ундай қилмайди. Сайти бўлмаса ҳам твиттерда жамоаси учун расмий аккаунт очган.

Маслаҳат: Азиз Солихов. Сиз шунча қийинчиликларга қарамай фаолиятингизни давом эттираверинг. Биз мухлисларга бу ишингиз мақул келяпти.

«Бухоро» ФКга: Раҳбарлар, илтимос агар сиз футболимизни тараққий этишида кичик эпизодда қатнашишни истаётган бўлсангиз тезкорлик билан сайтингизни ташкил этинг. Сиз тарихда эмас, келажак, бугун 2014 йилда яшаяпсиз. Тарихга бой шаҳрингизни юзи бўлган «Бухоро» жамоаси постида ўтирибсиз. Маъсулиятни ҳис қилинг.

П.С: Бу Азиз Солиховнинг закази эмас.

Сайт: Error

Матбуот котиби: Азиз Солихов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика