UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  1 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13

Фитна. "Ротор"ни қандай қилиб "ўлдиришди"? Янгиликлар

Фитна. "Ротор"ни қандай қилиб "ўлдиришди"?

Россия чемпионатининг 2020-2021 йилги мавсуми якунланди. Бироқ, РПЛнинг сўнгги (30) турида бошланган "скандал" ҳали узоқ давом этса керак.

Ҳаммаси мусобақада жон сақлаб қолиш учун курашган жамоалар ўртасида содир бўлди. 30-тур стартига қадар фақатгина 16-ўриндаги "Тамбов"нинг қуйи дивизион (МФЛ)га тушиб кетгани аниқ бўлиб, якуний турда "Арсенал", "Уфа" ёки "Ротор" жамоаларидан бири пастга "шўнғиши" керак эди. Ва бу Волгограднинг "Ротор" клуби бўлди.

Хабарингиз бор, келишилган ўйинларнинг олдини олиш мақсадида футбол мусобақаларида жамоаларнинг турнир жадвалидаги якуний позициясини белгилаб берадиган охирги тур ўйинларининг барчаси бир вақтда ўтказилади. Бу қоида Россияда ҳам ишлайди. РПЛнинг 30-туридан ўрин олган барча учрашувлар Москва вақти билан 14:00 да старт олиши режа қилинганди. Аммо...

29-турдан кейин РПЛ турнир жадвалининг қуйи қисмидаги ҳолат шундай эди:

Охирги турда Туланинг "Арсенали" "Уфа" майдонида, "Ротор" эса Қозонда меҳмон бўлиши керак. Гувоҳи бўлганингиздек, вазият мураккаб — уччала клуб ҳам қуйи лигага тушиб кетиши мумкин:

Волгоград жамоасининг "Рубин" устидан қозонилган ғалабаси унинг мусобақада қолишини кафолатларди. Шунда "Уфа"дан қуйи дивизионга тушиб кетмаслик учун "Арсенал"ни енгиши талаб қилинарди. "Ротор" "Рубин"ни енгса-ю, "Уфа" "Арсенал"дан устун келса, тулаликлар келаси мавсумни МФЛда бошлашар эди.

Юқорида айтганимиздек, 30-турнинг барча ўйинлари Москва вақти билан 14:00 да бошланиши режалаштирилганди. Аммо "Уфа" ва "Арсенал" ўртасидаги учрашув старти бироз кечикди. Аниқроғи, мазкур ўйин "Ротор"нинг ўйинидаги натижа (1:1) аниқ бўлганидан кейин бошланди. Волгоградликлар Қозонда "Рубин" билан дуранг ўйнагач, "Арсенал"нинг мусобақада қолиши ойдинлашди. Ва мухлисларнинг фикрича, тулаликлар ўйинни хотирижам ҳолатда "Уфа"га "сотишди" (2:1). Учрашув видеолавҳасини томоша қилсангиз, уларнинг фикрида жон борлигига амин бўласиз.

1. "Уфа" жарима зарбасидан кейин ҳисобни очди. Бунда "Арсенал" ҳимоячилари стандарт амалга оширилаётган пайтда жарима майдончаси ичида пайдо бўлган 2 нафар рақиб ҳимоячисини атайлаб бўш қолдиргандек...

2. Тулаликлар футболчиси Максим Беляев ўз дарвозасига жуда ишонарсиз автогол урди.

3. "Арсенал" вакили Гиа Григалава мутлақо кераксиз вазиятда тўпсиз рақибининг оёғига тепиб, қизил карточка ишлаб олди.

Сўнгги тур баҳсларининг бир вақтда бошланмаслиги спорт принциплари, УЕФАнинг Fair Play принципи ва РПЛ регламентига зид. Хўш, унда Бошқирдистондаги ўйин старти нега кечикди? Бунга сабаб қилиб, Уфа шаҳрида ҳаво ҳарорати 40 даража иссиқни ташкил қилаётгани кўрсатилди. РПЛ регламентида ҳаво ҳарорати 35 даражадан иссиқ бўлса, ўйин ўтказиш мажбурий эмаслиги айтилган экан. 

Энди табиий равишда мухлисларда саволлар туғиляпти. Уларга кимдир жавоб беради ёки йўқ, энди аҳамиятсиз. Барибир "Ротор" янги мавсумни қуйи лигада бошлайди. Аммо, бу воқеа яна 10 йиллар давомида ёмон хотиралар билан, фитна  сифатида эсланиши аниқ.

P.s.: Бугун "Ротор" бош директори Андрей Рекечинский юристлар билан маслаҳатлашиб, лигани судга бериш ҳақида ўйлаётгани маълум қилинди. Бу ёғи қизиқ бўлади. Воқеалар ривожини championat.asia'да кузатинг.

Муаллиф :
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика