UZ

Сўнгги янгиликлар

02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   11 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  1 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  60 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  1 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  4 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  4 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  19 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  8 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  30 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  24 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  81 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3

Фирмино "Ливерпуль" футболчилари ва ходимларига совға берди Янгиликлар

Фирмино "Ливерпуль" футболчилари ва ходимларига совға берди

Ҳужумчи Роберто Фирмино "Ливерпуль" билан чиройли тарзда хайрлашди.

Якшанба куни бразилиялик футболчи 8 йилини ўтказган жамоадан кетиши муносабати билан зиёфат уюштирди. Футболчи жамоадошлари, "қизиллар" ходимлари, дўстлари ва оила аъзоларига 200 та шахсий совға қутисини топширди.

Ҳар бир қутида "With Love Bobby" (Муҳаббат билан Бобби) сўзлари ёзилган ўйинчи либоси бор эди. Форма ёқасида мухлислар ҳужумчига бағишлаган қўшиққа ҳурмат белгиси сифатида "Si Senor" деб ёзилган. Бундан ташқари, Роберто барчага ўзининг "FIRMINO" атиридан бир шишадан совға қилди. 

Шунингдек, ҳадялар орасида Фирминонинг "Ливерпул"даги ютуқлари акс этган карточка ҳам бор эди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика