"Фиорентина" ҳимоячиси Миленкович МЮ "нишонида". Футболчи нархи 50 млн фунтдан кам эмас

Omonjon To`xtamirzayev
23 ноя 2018, 14:32
"Манчестер Юнайтед" Италиянинг "Фиорентина" клуби ҳимоячиси Никола Миленковичга қизиқиб қолди.

21 ёшли сербиялик трансферини қишда ёки ёзги трансфер ойнаси вақтида амалга оширилишини шахсан Жозе Моуринью хоҳламоқда. Мураббий шу йўл билан манчестерликлар ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.

Сентябрь ойида "Фиорентина" раҳбарияти вакили жамоа ёзги трансфер ойнаси вақтида 36 миллион фунтлик таклифни рад этгани ҳақида гапириб ўтганди.

Футболчини таркибида кўрмоқчи бўлганлар камида 50 миллионнинг бахридан кечишлари зарур бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: sports.ru