Финалда ҳакамлик қиладиган мактаб ўқитувчиси ҳақида
13 июл 2018 20:05
Янгиликлар
Финалда ҳакамлик қиладиган мактаб ўқитувчиси ҳақида
Питана 43 ёшда. Жисмоний тарбия фани ўқитувчиси. Жаҳон чемпионати учрашувларида аллақачон тўртта учрашувда ишлади. У очилиш учрашуви бўлган Россия – Саудия Арабистон, шунингдек гуруҳ босқичида Мексика - Швеция, 1/8 финалидаги Хорватия - Дания, чорак финалда Уругвай - Франция учрашувларни бошқарди.
Питана халқаро майдонда 2010 йилдан бериши ишлаб келади. Норберто Коэрессидан сўнг иккита жаҳон чемпионатида ишлаган иккинчи аргентиналик ҳакам бўлди. Шунингдек, Орасио Элисондодан кейин мундиал финалини бошқарадиган иккинчи аргентиналик бўлди.
Питана Лотин Американинг энг тажрибали ҳакамларидан бири. У профессионал тарзда футбол билан шуғулланмаган. Ҳакам сифатида ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионатида учта учрашувни бошқарган. Шундан сўнг ЖЧ-2014га чақирилган. У ерда ҳам тўрт учрашувда бош ҳакам вазифасини бажарган. 2015 йилда ўзи учун илк бор Копа Америка баҳсларида ҳам ишлашга эришади. Шунингдек Аргентина Суперкубоги баҳсда ҳам аъло тарзда ишлайди. 2016 йилда яна Бразилияга қайтди. Бу ерда Олимпиада баҳсда Германия - Нигерия ўртасидаги ярим финал учрашувини бошқаради. 2017 йилда Конфедерациялар кубогининг Сочида бўлиб ўтган Германия - Мексика ўртасидаги ярим финалида ишлади.
Умая Сайфизада таржимаси
Фикрлар