UZ

Сўнгги янгиликлар

01:58Испания Суперкубоги финалида "Эл Класико" кўрамиз!  12 01:52Эксклюзив: "Манчестер Сити" "Ланс"га расмий таклиф билан чиқди, Ҳусановнинг нархи янада ошди  32 01:26Неймар "Ал Ҳилол"га қимматга тушди  2 01:00Расман: Амад Диалло шартномани узайтирди  1 00:35Улар яна бирга бўлишади: Каземиро Саудия томон йўл олмоқда  2 00:12Роналду фаолиятидаги 917-голини урган ўйинда "Ал Насср" иродали ғалаба қайд этди  4 23:58Англия Кубоги: "Эвертон" - "Питерборо" ўйинида ота ва ўғил бир-бирига қарши ўйнайдими?  1 23:27Расман: АПЛ клуби ўйин куни бош мураббийни истеъфога чиқарди  0 23:13"Бухоро" мавсумни қайси стадионда бошлаши аниқ бўлди  2 23:06Испания Суперкубоги. "Реал" - "Мальорка" баҳси асосий таркиблари маълум!  14 22:50"Барселона": Шкафлар сотилади  10 22:33"Астон Вилла" 150 йиллик юбилейига атаб либос тақдим қилди  0 22:09Ўзбекистон аёллар терма жамоаси футзалда Хитойдан устун келди  2 21:50"Милан"нинг қишки трансферлар ойнаси вақтидаги асосий мақсади ким бўлади?  1 21:30Тили сабабли Лапорта ишдан кетиши мумкин  6

Финал олдидан матбуот анжумани Янгиликлар

Финал олдидан матбуот анжумани

Ўзбекистон кубоги финал учрашуви "Локомотив" - "Насаф" ўйини олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан онлайн трансляцияни ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.


Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев ҳамда футболчи иштирок этади.

Анжуман соат 10:30да бошланади.

"Насаф" клуби кеча кечқурун Самарқанд шаҳрига етиб келган. "Локомотив" эса айни дақиқаларда Самарқанд шаҳрига "Афросиёб" поезди билан ташриф буюрмоқда.

Шаҳарда финалга бўлган қизиқиш юқори даражада дейиш мумкин. Стадион кассаларида финал ўйини чипталари тезлик билан сотилмоқда. Маҳаллий ишибозлар эртага стадионни тўлдиришлари, катта аншлаг бўлиши кутилмоқда.



"Динамо" стадиони маъмурияти майдонни тозалаш ишларини тезлик билан амалга оширмоқда. Чунки соат 11:00да жамоалар финал олдидан ўзларининг расмий машғулотларини ўтказишади.



"Насаф" устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида жамоа дарвозабони Элдорбек Суюнов ҳамрохлик қилади.

Таъкидлаш жоиз, "аждарлар" вакиллари матбуот анжуманига анчайин жиддий қиёфада ташриф буюришди.

- Эртанги ўйин бу финал. Финалда барча ғалаба учун ўйнайди. "Насаф" ва "Локомотив" жамоалари бош совринни қўлга киритиш учун ҳаракат қилиши табиий. Бу икки жамоалар нафақат натижани, балки мазмунли ўйин кўрсатишни ҳам биринчи ўринга қўяди. Финалда бир-бирига муносиб бўлган жамоалар ўзаро куч синашишмоқда. Эртага мухлислар кескин ва қизғин футбол гувоҳига айланишади. Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби сифатида совринни муносиб ҳимоя қилишни истаймиз. Мақсадимиз ғалаба ва мухлисларни хурсанд этиш, - дея гап бошлади Рўзиқул Бердиев.

- Ўзбекистон кубоги финалини Самарқандда ўтказилишига қандай муносабатдасиз?

- Бу нарсага ижобий қарайман. Ўтган йили Жиззаҳда, бу сафар мана Самарқандга берилди. Бу ишлар ўзбек футболини ривожи учун хизмат қилади, деб ўйлайман. Ўтган йилги финал ажойиб муҳитда ўтганди. Эртанги финал ўйини ҳам чиройли муҳитда ўтишига ишонаман. Финалга нафақат Самарқанддан, балки бошқа вилоятдан ҳам мухлислар ташриф буюришади. "Насаф"нинг Ўзбекистонда минглаб мухлислари бор. Мен бу қарорни қўллаб-қувватлайман ва кейинчалик ҳам шундай давом этади, деб умид қиламан.

- "Насаф" ушбу мавсумда "Локомотив"ни мағлуб эта олмади. Бу жамоа тарихида ҳали кузатилмаган ҳолат. Ўтказилган икки ўйиндан келиб чиққан ҳолда айтадиган бўлсак, "Локо"нинг нозик тарафларини кўриб олдингизми?

- Бу финал ўйини. Финал эса бир ўйиндан иборат. Шу боис статистик маълумотлар бу ерда муҳим аҳамиятга эга эмас. Ўша учрашувларда биз "Локомотив"га муносиб қаршилик қилдик ва "Насаф" ҳар қандай рақиб билан ўйнай олишини исботладик. "Локомотив" кучли жамоа. Улар бекорга чемпионликни қўлга киритишгани йўқ. "Локомотив" ушбу мавсумда чемпионликка лойиқ ўйнади ва муносиб тарзда олтин медалларни қўлга киритди. Жамоа сафида маҳоратли футболчилар тўпланишган. Аммо бизнинг ўйинга тайёрлаб қўйган режамиз мавжуд. Жамоа футболчиларини бу баҳсга руҳий тарафлама ҳам яхши тайёрлаганмиз. Финалга ўз режамиз асосида ҳаракат қиламиз.

- "Насаф" авваллари Артур Геворкян орқали ўз ўйинини қурарди. Ҳозирги жамоада Драган Черан асосий ролда, жамоа энди Черанга боғланиб қолгандек. Агарда эртага "Локомотив" Черанни зарарсизлантириб қўядиган бўлса, унда сизнинг иккинчи режангиз ҳам борми?

- Биринчи "Насаф" олдин Артур Геворкянга боғланиб қолган, деган фикрга қўшилмайман. "Насаф" жамоавий ўйин кўрсатиб келган ва ҳеч бир футболчига боғланиб қолмаган. "Насаф"нинг ўйини Геворкянга ҳам, Черанга ҳам боғланиб қолмаган.

"Эртага фақат ғалаба қозониш ҳақида ўйлаяпмиз. Барчамиз яна бир бор Ўзбекистон кубогини қўлга киритишни истаймиз ва бунинг учун барча имкониятларни ишга соламиз. Бизлар йил бошида жорий мавсумда ҳам минимум ўтган йилга натижаларни қайтаришни ният қилгандик", - дея ўз фикрларини билдирди Элдорбек Суюнов.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Андрей Микляев ҳамда Олег Зотеев ташриф буюришди.

- Финалдан албатта ғалаба ва яхши натижани кутяпмиз. Биз финалга қадар анча узоқ йўлни босиб келдик. Эртага мақсад битта: Биз Самарқандга ғалаба учун келдик ва Ўзбекистон кубогини Тошкентга олиб қайтмоқчимиз, - дея гап бошлади Андрей Микляев.

- Бугунги кунда "Локомотив" учун энг қийин рақиб "Насаф", деган фикрга қўшиласизми?

- Ҳа, бу фикрга тўлиқ қўшиламан. "Бунёдкор", "Пахтакор" ва бошқа жамоалар билан ҳам ўйнадик. Аммо бизга кўпроқ ташвиш туғдирган жамоа бу "Насаф" бўлади. Чемпионат ўйинида ҳам улар билан ажойиб ўйин бўлди. Улар ўша баҳсда икки дақиқа ичида иккита маротаба дарвозамизни ишғол этишни уддасидан чиқди. Бу кўп нарсадан далолат. "Насаф" иккинчи даврада анча кучайди.

- Жамоа пенальтилар сериясига тайёргарлик кўрдими?

- Биз пенальтилар сериясига атайин тайёргарлик кўрмадик. Чунки яхши ният қилганмиз. Агарда бўлиб қолсами? Унда ўшанда ҳал қиламиз.

- Финалда Нестеров турадими ёки Маъмур Икромовга ишонч билдирасизми?

- Бу ҳозирча номаълум. Ҳаммаси эртага аниқ бўлади. Жамоамизда иккита юқори савияли дарвозабон борлиги бизнинг бахтимиз.

- Жамоа охирги пайтларда 3-4-3 схемасидан фойдаланаётганди. Эртага ҳам шу тактика асосида ўйнайсизларми ёки...?

- Ўйиндан олдин карталарни очмоқчи эмасмиз. Эртага кўриб оласизлар....

- "Насаф"да ҳозир Драган Черан етакчи ҳисобланади. Айнан унга қарши ишланган режа борми?

- Тўғри қайд этиб ўтдингиз, Драган Черан ҳозирда жамоа ўйинини анча кучайтирган ва хавфли футболчи саналади. Лекин биз бутун "Насаф"га қарши тузиб қўйган режамизни ишга соламиз.

"Насаф" ажойиб жамоа ва кучли тарафлари бисёр. Биз эртага уларнинг кучли тарафларини зарарсизлантиришга ҳаракат қиламиз ва ўзимизнинг кучли томонларимизни ишга соламиз. Мақсад ва вазифа ягона, бу Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш", - деди Олег Зотеев.


P.S. Матбуот анжуманининг тўлиқ қисмини бироздан сўнг алоҳида саҳифа орқали ўқиб чиқишингиз мумкин бўлади.

Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика