Финал чипталари савдоси авж олган
12 окт 2015 15:02
Янгиликлар
Финал чипталари савдоси авж олган
Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви "Бунёдкор" - "Насаф" баҳсига чиқарилган чипталар бугундан бошлаб сотила бошланди.
Ҳозирга қадар Қаршида финал учун чиқарилган чипталарнинг 2000 таси сотиб бўлинди. Жиззахда эса 600дан ортиқ билет мухлислар қўлига етиб борган.
Ўзбекистон Кубоги финали "Бунёдкор" - "Насаф" учрашувига бўлган қизиқиш юқори даражада. Қаршида чипталар савдоси анча авж олган. Жиззахда ҳам финалга бўлган қизиқиш катта.
Чипталар 15000 сўмдан Қарши "Марказий" стадиони ва Жиззах "Марказий" стадиони кассаларида сотилмоқда.
Шошилинг, чипталарни ўз вақтида стадион кассаларидан сотиб олинг.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Кубоги финали 17 октябрь куни Жиззах шаҳридаги "Марказий" ўйингоҳда бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Будё Глимт" ўз уйида "Манчестер Сити"ни ишончли тарзда мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бор аламини "Монако"дан олди
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
Ҳусниддин Алиқулов учун мавсум якунланди. Футболчи Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди
Фикрлар