
"Жамоамиздан кўпчилик жаҳон чемпионатида ўйнашди ва ҳозирги мавсумга тайёргарлик учун кам вақт бўлди. Ҳозир эса хар уч кунда ўйнаяпмиз. Бу осон эмас. Биз оптимал формада бўлишимиз учун ўз ритмимизни топишимиз керак. Бутун ёз давомида жаҳон чемпионати ҳақида ўйладик. Кейин эса қисқа танаффус бўлди ва яна ҳаммаси бошидан бошланди. Бу қийинчилик келтириб чиқаради. Аммо биз профессионаллармиз ва хар бир ўйинда ютишни хоҳлаймиз" - дейди Лам.