Филипп Лам: "Олдинда янги йил ва янги вазифалар"

Tolibjon Qosimov
25 дек 2013, 14:30
"Бавария" сардори Филипп Лам 2013 йилни қисқача сарҳисоб қилди.
Унинг сўзларига кўра жамоанинг бу йилда эришган мувоффақиятлари футболчилар ёдида бир умр қолади.

"Энг асосийси шуки, "Бавария"нинг бу йил давомида эришган ютуқлари бизнинг ёдимизда умрбод қолади. 2013 йил биз учун шунчаки фантастик даражада кечди. Германия терма жамоаси ҳам қўйилган вазифаларни бажара олди. Энди бизни олдинда янги йил ва янги вазифалар кутиб турибди", дея Лам сўзларини port1.de  келтирмоқда.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sport-express.ru