Филипп Лам бундеслигада 2014 йил сентябрь ойидан буён илк бор қоида бузди

Narzulla Saydullayev
1 ноя 2015, 15:30
«Бавария» сардори Филипп Лам Германия чемпионати 11-турида франкфуртнинг «Айнтрахт» клубига қарши ўйинда (0:0) қоида бузди ва сариқ карточка олди.

Шундай қилиб, Ламнинг бундеслигадаги 24 ўйинлик серияси барҳам топди. Бунга қадар 31 ёшли футболчи 2014 йилнинг 23 сентябрь куни «Падерборн»га қарши ўйинда (4:0) қоида бузганди.

Таъкидлаш лозимки, бу Ламнинг «Бавария» сафидаги юбилей 450-учрашуви бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bild.de

Сўнгги янгиликлар

Барча ›