UZ

Сўнгги янгиликлар

02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  0 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  1 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  2 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  1 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  1 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  5 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3

Филипосян ва Шотурсунов қайтади, Бозоров ва Холмуродов ўйнамайди Янгиликлар

Филипосян ва Шотурсунов қайтади, Бозоров ва Холмуродов ўйнамайди

19-тур доирасидаги «Динамо» - «Шўртан» учрашуви олдидан ҳар икки жамоа таркибида ҳам йўқотишлар мавжуд.

Жумладан, ўтган турда «Қизилқум» билан ўйинда ҳакам томонидан майдондан четлатилган икки ҳимоячи Акмал Холмуродов ва Акмал Бозоровлар «Шўртан» билан баҳсда жамоамизга ёрдам бера олишмайди. 17-турда «Бухоро» билан баҳсда майдондан четлатилган Фаррух Шотурсунов ва 4-сариқ карточкасини олганда Артём Филипосянлар эса бир ўйинлик дисквалификациядан сўнг бугун майдонга тушишлари мумкин.

Шунингдек, рақиб жамоа Ғузорнинг «Шўртан» клуби сафида ҳам йўқотишлар бор. Жумладан жамоанинг марказий ҳимоячиси Дарко Станоевич ва Умар Эшмуродовлар ўтган турда «Бунёдкор»га қарши мавсумдаги 4-сариқ картчокаларини олганликлари учун ушбу баҳсни ўтказиб юборишга мажбурлар.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» - «Шўртан» учрашуви 21 август куни соат 17:30 бошланади. Турнинг шиддатли ўтиши кутилаётган баҳсини Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика