Филипе Луис: "Реал"нинг захира ўриндиғи 40 миллион евро туради"

Tolibjon Qosimov
3 мар 2014, 15:27
"Атлетико" ҳимоячиси Филипе Луис "Реал"га қарши ўйиндан сўнг (2:2) ўз фикрларини билдирди.
"Албатта, "Реал" дурангга эришганидан хафамиз. Бироқ бир очко ҳам ёмон натижа эмас.

Рақиб ҳисобни очганида бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтдик. Қийин бўлди, аммо тинимсиз меҳнат туфайли иккита гол урдик.

"Реал"нинг захира ўриндиғи 40 миллион евро туради. Биз эса жамоа сифатида курашдик", – дейди Филипе Луис.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru