Филипе Луис “Атлетико” билан шартномани узайтирмайди
		
		19 дек 2018 21:58
        Янгиликлар	
	 
				 
				Филипе Луис “Атлетико” билан шартномани узайтирмайди
“Атлетико” ҳимоячиси Филипе Луис Мадрид клуби билан шартномасини узайтиришини истамади, дея хабар бермоқда Marca.
			33 ёшли футболчининг испан клуби билан амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзига мўлжалланган. Шу боис футболчи январь ойидан бошлаб бошқа клуб билан музокарани бошлаши мумкин.
Айни пайтда футболчи жароҳатини даволаниш билан банд. У Ла Лиганинг 16-тури доирасида “Валдядолид”га (3:2) қарши баҳсда жароҳат олганди.
Илгарироқ футболчининг хизматларига “Милан” ва “Интер” қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар чиққанди.
Жорий мавсумда Луис Мадрид клуби сафида 13 та учрашувда майдонга тушди. 16 та турдан сўнг “Атлетико” 31 очко билан Ла Лига турнир жадвалида 3-поғонада бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар