Филип Раевац: "Мақсадимиз кучли бешликка кириш"
26 июн 2020 09:26
Янгиликлар
Филип Раевац: "Мақсадимиз кучли бешликка кириш"
Бахтиёр Ашурматов шогирдлари Coca Cola Суперлига 6-турида Термизнинг "Сурхон" жамоасини йирик 3:0 ҳисобида таслим қилди. Учрашувдан сўнг мезбонларнинг тажрибали ҳужумчиси, ўйиндаги биринчи гол муаллифи Филип Раевац фикрларини билдириб ўтди.
"Ўз майдонимизда тўп тепишимизга қарамасдан осон ўйин ўтказмадик. Ҳаво ҳарорати ҳам жуда иссиқ эди. Бундай шароитда футболчиларга осон бўлмайди. "Сурхон" жамоаси ҳам муносиб қаршилик кўрсатишга интилди. Уларга нима бўлаётганига тушунмаяпман. Рақиб сафида тажрибали ва маҳоратли футболчилар етарлича.
Карантиндан сўнг яхши спорт формасига кириб бормоқдамиз. Албатта, гол уриб ҳисобни очиб олганимиздан сўнг бизга бир мунча осон бўлди. Босим йўқолди. Керакли ғалабани қўлга киритдик. Ишлаб олган уч очкоимиз ғалаба учун ташланган навбатдаги қадамдир. Биз ўз майдонимизда кечадиган барча ўйинларда ғалаба қозонишни истаймиз. Мақсадимиз кучли бешликка кириш.
Кейинги турдаги рақибимиз Муборакнинг "Машъал" жамоаси. Улар ҳам ўйин услуби жиҳатдан "Сурхон"га ўхшайди. Насиб қилса яна ғалаба қозониб турнир жадвалида юқорироққа кўтарилиб оламиз деган умиддаман",- дейди Филип Раевац.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар