UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07"Mirabror Usmanov Cup-2024". Финал. Ўзбекистон - Гватемала 0:0  2 20:05Париж-2024. Ўзбекистон илк турда Испанияга мағлуб бўлди, кейинги рақиб Миср  326 20:04Аскер Нажафалиев Осиё кубоги саралаш босқич доирасидаги ўйинни бошқаради  0 18:32"Реал" "Ливерпуль" юлдузини нишонга олди  3 17:43Артета: "Чемпионликка жуда яқинмиз"  0 17:10Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Асосий таркиблар маълум  45 16:55Ильгиз Танташев Элит ОЧЛ саралаш босқич баҳсини бошқаради  2 16:23Расман: "Сурхон" ўсмирлар ўртасида Евро чемпиони бўлган футболчи билан шартнома тузди  4 15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  6 15:31"Парк де Пренс" стадиони Ўзбекистон - Испания баҳсига шай  11 15:16"Навбаҳор" Сардор Рашидов билан келишувга эришди  24 15:11Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз"  10 14:47Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи ва футболчилари дастхати қўйилган тўпни ютиб олинг  3 14:42ОЛИМПИАДАГАЧА. Акром Комилов: "Испания индивидуал кучли, лекин ўзбекистонлик йигитлар ҳеч кимдан қолишмайди"  3 14:07"Ливерпуль" етакчиси жамоада қолмоқчи  1

Фил Жонс: “Менинг “Юнайтед”даги фаолиятим” Янгиликлар

Фил Жонс: “Менинг “Юнайтед”даги фаолиятим”

Фил Жонс икки мавсумдан бери “Юнайтед” таркибида ўтказган бешта энг ёрқин хотиралари билан ўртоқлашди.
Менинг дебютим (Англия Суперкубогидаги “Сити”га қарши ўйин) - “Буюк пайт. Бу мени “Юнайтед” сафида ютган биринчи совриним эди. Мен ва менинг барча оила аъзоларим учун бу кун ажойиб хурсандчилик куни бўлган”.

Менинг биринчи голим (“Астон Вилла”га қарши ўйинда) - “Менда голли вазиятлар кўп бўлган, лекин бу кун мутлақо бошқача. Менинг ота-онам ўша куни “Вилла Парк”да эдилар ва улар менинг муваффақиятларимга гувоҳ бўлишган”.

Роналдуга қарши туриш - “Бу жуда қизиқарли ва шу билан бирга қийин бўлганди. Роналду  буюк ўйинчи, лекин ўша куни мен ҳеч кимни ўзимдан озгина бўлса ҳам ўтказиб юбормаслик мақсадини қўйгандим”.

Манчестер дербисидаги гол – “Мен мухлисларни ва шерикларимни хурсандчилигини кўриб ақлдан озаётгандим. Бу гол охирида мени номимга ёзилмади, лекин мен ҳалиям унинг муаллифлиги менга тегишли деб ҳисоблайман”.

Чемпионлик намойиши – “Болалигимдан лигада чемпион бўлишни орзу қилардим. Бу кун менинг фаолиятимдаги энг ёрқин пайт, бу ўзига ҳос ғурурдир”.

Жавлонбек Юсупов 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика