Фил Жонс 20 ойда илк бор "Манчестер Юнайтед"нинг қайдномасига кирди

Alisher
22 сен 2021, 15:25
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Фил Жонс Англия лига Кубоги 3-давра "Вест Хэм"га қарши ўйин доирасида қайдномага кирди.

29 ёшли англиялик футболчи МЮнинг расмий ўйинларида иштирок этмади ва 20 ой давомида қайдномага кирмади, бунга сабаб футболчининг тиззасидаги жароҳатидан тикланаётгани эди.

Ўйинчи сўнгги бор 2020 йилнинг 26 январида Англия Кубоги 1/16 финали доирасидаги "Транмер Роверс" (6:0)га қарши ўйинда майдонга тушган ва гол уришга эришган эди.

"Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" ўйини бугун бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: manutd.com