Фикайо Томори “Челси”дан кетади

Aslanov Jasurbek
18 дек 2020
Ҳимоячи фаолиятини Францияда давом эттиради.

“Челси” ҳимоячиси Фикайо Томори қишки трансферлар вақтида жамоани тарк этади. 22 ёшли футболчи жамоа бош мураббийи Фрэнк Лэмпарднинг режаларидан ўрин олмаган. Қайд этилишича, Томори “Ренн” жамоасига йўл олади. Эдуард Мендининг “Ренн”дан “Челси”га трансфери орқали жамоалар орасидаги муносабатлар мустаҳкамланган. Шу боисдан Томори трансфери ҳам ҳеч қандай қийинчиликларсиз амалга ошиши кутилмоқда.

Фикайо Томори жорий мавсум “Челси” сафида атиги 3 та ўйинда қатнашди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: TalkSport