

"Ҳеч ким мени "Интер"даги Манчини каби ерга урмаган. Фаолиятимда бундай воқеа бошқа бўлмаган.
"Интер"да жим юрганман: ваҳоланки ўшанда 20 эмас, 34-35 ёшда эдим, бундай ёшли футболчилар билан бу каби воқеалар бўлмаслиги керак.
Гап менинг ўйинга тушишим ёки тушмаслигимда эмас. 34га киргунга қадар сиз нималарга қодирлигингизни яхши билиб оласиз.
Ҳали ҳеч ким мени 85 дақиқа машғулот қилдириб, 3 дақиқа учун майдонга туширмаган. Мен учун бу нормал ҳолат эмас", - деди Фигу.



