UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00Суперлига. "Сўғдиёна" муҳим учрашувда "Хоразм"ни мағлуб этди  10 21:59Суперлига. "Андижон" ва "Қизилқум" "Бобур Арена"да муроса кўчасини танлади  31 21:18АПЛ "Манчестер Сити"ни жазолади  1 20:53"Рома"да бош мураббий ўзгарди. Рим клубидаги энг яхши мавсумини ўтказган Шомуродовнинг тақдири қандай кечади?  2 20:34"Барселона" бразилиялик ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф этади  6 19:50"Манчестер Юнайтед" мухлислари чипталар нархи кескин ошганидан норози  0 19:27Мартинес МЮга ўтишга рози  1 18:44"Реал" Мбаппе касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди  5 18:16Расман: "Сурхон" россиялик ҳужумчи билан хайрлашди  0 17:52Breaking! Аббос Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди  14 17:36"Бухоро" – "Шўртан" учрашуви нейтрал майдонда ўтади  4 17:15Breaking! Ўринбоев фаолиятини Бельгияда давом эттиради  17 17:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. 1-турнинг барча натижалари битта саҳифада  2 16:56"Бунёдкор" пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозониб, "Қўқон-1912"ни мусобақадан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:38Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди  8

FIFA18 ўйинида ўзбекистонлик футболчилар борми? (+ФОТО) Янгиликлар

FIFA18 ўйинида ўзбекистонлик футболчилар борми? (+ФОТО)

26 сентябрь куни EA Sports компаниясининг FIFA18 ўйини сотувга чиқди.

Ўзбекистонда ҳам бу ўйиннинг мухлислари жуда кўп ва бир йил олдин ушбу йўналиш бўйича хатто мамлакатимизнинг олий ва биринчи лигалари йўлга қўйилган эди. Ўзбекистон терма жамоаси ишқибозлари бу ўйинда миллий терма жамоамиз йўқлигини яхши билишса керак. Бироқ 5 нафар футболчимиз ушбу виртуал футбол ўйинида мавжуд. Улар Виталий Денисов ("Локомотив" Москва), Вадим Афонин ("Анжи"), Вагиз Галиулин ("Тосно"), Элдор Шомуродов ("Ростов") ва Фозил Мусаев ("Жубило Ивата").

Виталий Денисов


FIFA18 ўйинида ҳамюртимиз Виталий Денисов энг катта рейтингга (80) эга ўзбекистонлик ҳисобланади. EA SPORTS ишлаб чиқарувчилари ўйиннинг бу қисмида ҳимоячини жисмонан бақувват, тез югурадиган ва ҳимояда яхши ҳаракат қиладиган футболчи сифатида кўрсатишган.


Вадим Афонин


"Анжи"даги ярим ҳимоячимизнинг рейтинги 71. Унинг ўйиндаги кучли сифатлари - қисқа паслар (76) ва жарима зарбаларида тўпни айлнатириш (76).


Вагиз Галиулин


"Тосно"да жавлон ураётган ўзбекистонлик Вагиз Галиулиннинг FIFA18 ўйинидаги кўрсаткичлари анча паст. Виртуал футбол яратувчилари Галиулинга кўпроқ тезкорлик ва чаққонлик сифатларини қўшишган.


Элдор Шомуродов


Яқиндагина "Ростов"га ўтган ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг FIFA18 ўйинидаги рейтинги - 63. У ҳам Галиулин ва Денисов каби катта тезликка эга. Ишонмайсизми? Унда ушбу ўйинда Шомуродов билан ҳаракат қилиб кўринг.


Фозил Мусаев


FIFA18 ўйинидаги энг паст кўрсаткич Фозил Мусаевда. Ўйин яратувчилари футболчимизга яхши эътибор беришмаган кўринади. FIFA18 талқинига кўра, Мусаев кўпроқ агрессив ҳаракатларда кучли экан.



Сиз ушбу футболчиларнинг рейтинги ҳақида қандай фикрдасиз?

Телеграмдаги каналимиз орқали FIFA18 ўйинининг Ўзбекистон учун муқовасини кўчириб олишингиз мумкин. ТЕЛЕГРАМ

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика