
Михаил Фоменко жамоаси йил давомида энг кўп балл тўплаган терма бўлди (907). Улар ушбу йилда 12 ўйин ўтказиб, тўққизта ғалаба, иккита дуранг ва битта мағлубит натижасини қайд этишган. Ўрилган ва ўтказиб юборилган голлар фарқи эса “+28” (33:5) ташкил этади.
ФИФА рейтингида Украина терма жамоаси 18-ўринни банд этиб турибди. Бир йилда терма жамоа 29 ўринга юқорига кўтарилган.