

Ташкилот матбуот хизматининг хабарига кўра, мисли кўрилмаган ҳолат деб таъриф берилаётган коронавирус пандемияси туфайли трансфер ойналарининг бошланиш ва тугаш муддатлари ўзгартирилади. Кейинги трансфер ойнасининг бошланиш ва тугаш саналари кейироқ эълон қилинади.
Шунингдек, ФИФА клублар ва футболчиларга иш ҳақини камайтириш, ёзда шартномаси ниҳоясига етадиган футболчилар мавсум якунига қадар ўз клубида қолишини тавсия қилади.



