ФИФА "Рубин"га трансфер амалга оширишни тақиқлаб қўйди

Omonjon To`xtamirzayev
16 май 2024
ФИФА "Рубин" клубига уч трансфер ойнаси давомида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаб қўйди.

Қозон клуби матбуот хизмати вазиятга қуйидагича изоҳ берди:

"Клубимиз чиндан ҳам ФИФА томонидан янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаш тўғрисида огоҳлантирилганди. Бунга эса "Ольборг" футбол клубига Оливер Абильдгор трансфери учун тўлов билан боғлиқ муаммолар (келишилган тўлов ва қўшимча суммалар) сабаб бўлган.

Клуб зарур тўловларни амалга оширган, аммо молиявий сектордаги амалдаги санкциялар туфайли улардан баъзилари иккинчи томонга етиб бормаган. Бугунги кунда "Рубин" клуби тўланиши керак бўлган суммани "Ольборг" клубига қайси йўл билан етказиш мумкинлигини ўрганиб чиқмоқда. Масала ижобий ҳал қилингач, барча чекловлар ФИФА томонидан олиб ташланади".

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртларимиз Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиев Қозоннинг "Рубин" клуби шарафини ҳимоя қилишади.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: rubin-kazan.ru