UZ

Сўнгги янгиликлар

16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:51АПЛ. "Брайтон" - "Ливерпуль" учрашуви асосий таркиблари маълум қилинди  0 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  2 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  3 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  5 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  21 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  7 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0 13:57Ўзбекистон U-16 терма жамоаси йиғини учун чақирилган футболчилар маълум  5 13:26Аёллар футболи: Терма жамоа Жаҳон чемпионатига тайёр ҳам, лойиқ ҳам эмас  9 12:26"Атлетико" Эдерсон учун 35 миллион евро таклиф қилди  0 11:48"Барселона" истеъдоди Испаниянинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 10:55"Интер" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  6 10:33"Ювентус" "Ман Сити"нинг асосий юлдузларидан бирини жамоага қўшиб олишни хоҳламоқда   2 10:07Кэррик "Борнмут"га қарши ўйинидаги ҳакамликни танқид қилди   0

ФИФА рейтингида Ўзбекистон 66-ўринни сақлаб қолди Янгиликлар

ФИФА рейтингида Ўзбекистон 66-ўринни сақлаб қолди

Халқаро футбол уюшмалари федерацияси – ФИФА терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ойда эгаллаган ўрни ўзгаришсиз қолган. Шундай қилиб, миллий терма жамоа 521 очко билан жаҳон миқёсида 66-ўринда бормоқда.

ФИФА рейтингига асосан Ўзбекистон ОФКга аъзо терма жамоа орасида 5-ўринда бормоқда. Осиё терма жамоалари рейтингини ҳамон Япония бошқариб турибди – 30-ўрин. Япониядан кейинги ўринларда Жанубий Корея (42), Австралия (47) ҳамда Эрон (57) терма жамоалари бормоқда. МДҲ мамлакатлари орасида эса Ўзбекистон Россия (11) ҳамда Украина (37) терма жамоаларидан кейинги ўринда турибди.

Ўзбекистон терма жамоасининг ОК-2015 саралашидаги рақибларидан - БАА терма жамоаси эса 89-поғонасидан жой олган бўлса, Вьетнам 132, Гонгконг эса 151-ўринда бормоқда. Миллий терма жамоанинг ЖЧ-2014 саралаш босқичидаги рақиблари ҳисобланган Қатар (101) ва Ливан (129) терма жамоалари ўрни ҳам деярли ўзгармаган.

Терма жамоаларнинг умумий рейтингини доимгидек Испания терма жамоаси бошқариб турибди. Ундан кейинги ўринда Германия терма жамоаси бораётган бўлса, кучли учликни Аргентина терма жамоаси тўлдирган.

Терма жамоаларнинг май ойи учун рейтинги билан ФИФА расмий сайтида тўлиқ танишиш мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика