UZ

Сўнгги янгиликлар

04:04А Серия. “Ювентус” меҳмонда “Парма”га 4 та гол урди  1 03:58Саудия Арабистони Про лигаси. “Ал Иттиҳод” ўз уйида минимал ҳисобдаги ғалабага эришди  0 03:49Лига 1. ПСЖ меҳмонда қийин ғалабага эришди  0 03:43А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  0 00:07Бундеслига. “Боруссия Дортмунд” Гирассининг 2 дақиқада қайд этган дубли туфайли “Хайденхайм”ни мағлуб этди  0 23:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди  56 23:09"Ливерпуль” Нидерландия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  1 22:28Эрон Про лигаси. "Истиқлол" кутилмаганда меҳмонда "Пайкан"га мағлуб бўлди  1 21:30"Ал Ҳилол" Бенземанинг трансфери бўйича музокараларни бошлади  1 21:00АПЛ. "Астон Вилла" ўз уйида ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказган "Брентфорд"га мағлуб бўлди, МЮ эса ғалабага эришди ва тўртинчи ўринга кўтарилиб олди  30 20:09Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди  279 19:52Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби маълум  23 19:13Икарди Европанинг топ клубига ўтиши мумкин  2 18:28Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Яйпан", ОКМК ўринбосарларида ғалаба ва бошқа натижалар  4 18:19"Бавария" "Манчестер Сити" ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  3

ФИФА президенти қанча маош олади? Янгиликлар

ФИФА президенти қанча маош олади?

Ташкилот раҳбарининг даромади 33 фоизга ўсган.

Халқаро футбол федерацияси(ФИФА)нинг молиявий ҳисоботига кўра, ташкилот президенти Жанни Инфантино ўтган йили бонуслар билан бирга 4,13 миллион Швейцария франки(тахминан 4,67 миллион АҚШ доллари)дан кўпроқ даромад олган, бу аввалги йилларга қараганда 33 фоиз кўп эканлигини англатади. 

Инфантинонинг маоши ўтган йили 126 минг АҚШ долларига ошган ва ҳозирда 2,78 миллион АҚШ доларинини ташкил этади. У 2022 йилги жаҳон чемпионати учун 1,86 миллион АҚШ доллари бонус олган.

Маълумот учун, ФИФАнинг аввалги президенти Зепп Блаттер ўзининг асосий маоши ва йиллик 3 миллион долларлик бонусларидан ташқари, 2014 йилги жаҳон чемпионати учун шартнома бўйича 12 миллион АҚШ доллари миқдорида бонус олган.

ФИФА ташкилотга аъзо 211 нафар ассоциациянинг ҳар бирига ҳар тўрт йилда 8 миллион долларгача маблағ ажратади. Биргина ўтган йилнинг ўзида футболни ривожлантириш учун 470 миллион АҚШ доллари сарфлаган.

ФИФАнинг ҳозирги молиявий захиралари 3,6 миллиард долларни ташкил қилади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика