UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  5 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  9 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  39

ФИФА президенти Клублар ўртасидаги ЖЧнинг 32-жамоаси қачон аниқ бўлишини маълум қилди Янгиликлар

ФИФА президенти Клублар ўртасидаги ЖЧнинг 32-жамоаси қачон аниқ бўлишини маълум қилди

ФИФА президенти Жанни Инфантино "Леон"нинг Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳақидаги қарор апрель охири ёки май бошида қабул қилинишини кутмоқда.

АҚШда клублар ўртасида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига бағишланган тадбирда ФИФА президенти Жанни Инфантино ташкилотнинг "Леон"ни бир хил хўжайинга эга клубларнинг иштирок этишини тақиқловчи регламентни бузгани учун турнирдан четлаштириш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлади.

ФИФА маълумотларига кўра, "Леон" Grupo Pachuca таркибига киради ва бу унинг дисквалификациясига асос бўлган. 32 та жамоа иштирокида илк бор янги форматда ўтказиладиган турнирда ҳозирда 31 иштирокчи бор. Инфантинонинг таъкидлашича, якуний қарор Спорт арбитраж судига (CAS) боғлиқ бўлади ва апрель ойи охири ёки май ойи бошида чиқарилади.

CAS қарори чиқмагунча ФИФА турнирда иштирок этиш ҳуқуқи учун "Лос-Анджелес" ва "Америка" ўртасида плей-офф ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Ўз навбатида, "Америка" ҳали ФИФАдан расмий хабар олмаганини маълум қилди.

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати биринчи марта Қўшма Штатларда бўлиб ўтади ва бир ой – 14 июндан 13 июлгача давом этади. Иштирокчи жамоалар олтитагача янги ўйинчини рўйхатдан ўтказишлари мумкин. Турнир тарихидаги энг кўп совриндор клуб "Реал" бўлиб қолмоқда, "қаймоқранглилар" кубокни беш марта қўлга киритган.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика