UZ

Сўнгги янгиликлар

14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  22 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  7 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  2 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  11 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  11 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  13 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2

ФИФА координаторлари "Дўстлик" терма жамоалар маркази қурилиш ишлари билан танишишди Янгиликлар

ФИФА координаторлари "Дўстлик" терма жамоалар маркази қурилиш ишлари билан танишишди

Хабарингиз бор, айни кунларда ФИФА координаторлари Андрей Вашкевич ва Лоренцо Фофи мамлакатимизда бўлиб туришибди.

"Бугун куннинг биринчи қисмида ФИФА вакиллари Тошкент вилоятида қад ростлаётган "Дўстлик" терма жамоалар марказини кўздан кечириш учун қурилиш майдонига ташриф буюришди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов мазкур марказда ўрин олган объектлар, хусусан, футболчилар истиқомат қилиши учун мўлжалланган меҳмонхона, машғулот майдончаси ва заллари, стадион лойиҳаси ҳақида маълумот берди. Шунингдек, замонавий ускуналар билан жиҳозланадиган тиббий-тикланиш маркази, кутубхона, ресторан, яшил ҳудуд каби обектларнинг айнан ушбу базадан жой олиши айтилди", – дейилади ЎФА хабарида.

"Бундан олдин юртимизда терма жамоаларнинг таёргарлиги учун зарур бўлган замонавий ва барча инфратузилмани ўз ичига олган футбол маркази бўлмаган. Бу футболчилар ва муррабийларнинг орзуси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ЎФА шундай марказни барпо этишга бел боғлаган. ФИФАнинг қўллаб қувватлаши орқали биз ушбу марказ барча замон талабларига жавоб беришига ва узоқ йиллар давомида футбол ривожланиши учун ҳизмат қилишига ишонамиз", – дея таъкидлади Равшан Эрматов.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика