

ФИФАда жорий мусобақа муваффақиятли ўтса, жамоалар сонини 48 тагача кўпайтириш масаласи муҳокама қилинади. Бу йилги турнирда иштирок этмайдиган клубларнинг манфаатлари бунга сабаб бўлмоқда. Чемпионатнинг кенгайтирилишини Европа жамоалари ижобий қабул қилади деб тахмин қилинмоқда.
Яқинда ташкилотчилар Клублар ўртасидаги ЖЧ ўйинлари чипталарининг нархини пасайтираётгани ҳақида маълумот тарқалганди.



