ФИФА ЖЧ-2018нинг қолган ўйинларида ишлаши мумкин бўлган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди
09 июл 2018 19:11
Янгиликлар
ФИФА ЖЧ-2018нинг қолган ўйинларида ишлаши мумкин бўлган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди
ФИФА расмий сайтида Жаҳон чемпионати-2018нинг ҳал қилувчи ўйинларини бошқаришга номзод ҳакамлар рўйхати элон қилинди.
Унга кўра рўйхатдан қуйидаги ҳакамлар жой олишган:
Европа (УЕФА): Жунейт Чақир (Туркия), Бьорн Кейперс (Голландия), Милорад Мажич (Сербия), Жанлука Рокки (Италия).
Океания (ОФК): Мэттью Конгер (Янги Зеландия).
Жанубий Америка (КОНМЕБОЛ): Андрес Кунья (Уругвай), Нестор Питана (Аргентина), Сандро Риччи (Бразилия).
Осиё (ОФК): Алиризо Фағони (Эрон).
Африка (АФК): Маланг Дидхиу (Сенегал).
Шимолий ва марказий Америка (КОНКАКАФ): Марк Гейгер (АҚШ), Сесар Артуро Рамос Паласуэлос (Мексика).
Олдинроқ, уругвайлик Андрес Куньянинг эртанги ярим финал баҳси (Франция - Бельгия)га тайинлангани хабар қилинган эди.
Аргентиналик Нестор Питана.
Фикрлар