UZ

Сўнгги янгиликлар

16:36Расман: Умиджон Эргашев – "Навбаҳор" футболчиси!  1 16:14"Металлург" академияси ёпиладими? Академия бунга жавоб берди  0 15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  3 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  4 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  3 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  1 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  7 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   22 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  15 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1

ФИФА ғамхўр, ҳамма қатори бизни ҳам ўйлайди Янгиликлар

ФИФА ғамхўр, ҳамма қатори бизни ҳам ўйлайди

Коронавирус пандемияси жаҳон футболи ривожига ҳам зарба бергани рост.

Бунинг натижасида кўп жойларда клублар инқирозга юз тутгани ҳақида ўқидик. Шундай бўлдики, ҳатто маош беришнинг ўзи қийинлашиб қолди. Вазият тобора жиддийлаша бошлади. Бу орада ФИФА йиғилиш ўтказиб ташкилотга аъзо барча ассоциацияларга молиявий кўмак беришга қарор қилди. Кейин эса турли хабарлар тарқалди. 

31 март куни чиққан хабар: "ФИФА пандемия туфайли оғир кунларни ўтказаётган клублар ва лигаларни қўллаш учун молиявий ёрдам беради"

"Пандемия сабаб қийин иқтисодий ҳолатни бошдан кечираётган клубларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ФИФА молиявий кўмак беради. Бунинг учун ташкилот ўз имкониятидан келиб чиқиб махсус фонд ташкил этади. "Биз дунёдаги вазиятдан хабардормиз. Кўп клублар ва футболчилар азият чекаётганини биламиз. Бундай оғир паллада ФИФА ҳаммага ёрдам кўрсатишга тайёр", дейди ФИФА вакили".

Манба: Sports.ru


30 июль куни чиққан хабар: "ФИФА молиявий ёрдам режасини тасдиқлади"

"Халқаро футбол ташкилоти ФИФА пандемия пайтида ассоциациялар қийналиб қолмаслиги учун молиявий ёрдам кўрсатишга қарор қилди. Бунинг натижасида ФИФАга аъзо 211 мамлакатнинг ҳар бири 1,5 миллион долларлик грантни қўлга киритади. Пуллар қуйидагича тақсимланади: 1 миллион доллар эркаклар футболига, 500 минг доллар аёллар футболига. Бундан ташқари ҳар бир ассоциация 5 миллион долларгача фоизсиз кредит олиши мумкин. Умумий ҳисобда ФИФА пандемия пайтида юзага келган иқтисодий инқироз учун 1,5 миллиард доллар ажратган. ФИФА пуллар тўғри йўлга сарф қилинаётганини диққат билан кузатиб боради. Бунинг учун махсус қўмита ташкил қилинади. Бундан ташқари ҳар бир ассоциация молиявий ёрдам пули нималарга сарфланишини аниқ рақамлар билан кўрсатиб бериши шарт". 

Манба: euronews.com


30 июль куни чиққан хабар: "ФИФА Тожикистонга молиявий ёрдам сифатида 2 миллион доллар беради" 

"ФИФА коронавирус пандемияси сабаб инқироз ҳолатида қолган ассоциацияларнинг ҳар бирига 2 миллион доллардан пул беради. Бу пулларнинг 1 миллион доллари эркаклар футболига, 500 минг доллар аёллар футболига сарфланади. Бундан ташқари ФИФА ҳар бир конфедерацияга 2 миллион доллардан пул ёрдам қилади. Ажратилган пуллар биринчи навбатда лигаларни сақлаб қолиш ҳамда клубларга моддий ёрдам сифатида сарфланади. Шуни айтиш лозим, анча олдин ФИФА кейинги 10 йиллик учун жаҳон футболи ривожига 4 миллиард доллар ажратишини маълум қилганди".

Манба: euctj.org


31 июль куни чиққан хабар: "ФИФА Қирғизистон футболи учун 1,5 миллион доллар ажратади"

"Халқаро футбол ташкилоти ФИФА 30 июль куни ҳар бир ҳудудий ассоциацияга 1,5 миллион доллар грант ажратилиши ҳақида маълум қилди. ФИФА тақдим этадиган грантдан ташқари ҳар бир спорт ташкилоти 5 миллион долларгача фоизсиз кредит олиши мумкин. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу моддий ёрдам коронавирус пандемияси сабаб юзага келган иқтисодий иниқроз туфайли ажратилади. ФИФАга тегишли 211та ассоциация эркаклар футболи учун 1 миллион доллар миқдорида грант олади. Қўшимча 500 минг доллар аёллар футболи учун олинади. ФИФА президенти Жанни Инфантино барча федерациялар коронавирус туфайли қийналиб қолганини маълум қилди ва шу орқали ФИФА молиявий ёрдам кўрсатишга тайёр эканини айтиб ўтди. ФИФА берадиган пуллар биринчи навбатда профессионал лигалар ва клубларни сақлаб қолиш учун йўналтирилади.

Манба: centralasia.news


ФИФА Ўзбекистонга ҳам ёрдам берадими?

Юқоридаги хабарлар орасида ён қўшниларимиз Тожикистон ва Қирғизистонга ҳам ФИФА молиявий ёрдам кўрсатишини кўрдик. Лекин негадир ФИФА Ўзбекистон футболига ҳам ёрдам беради деган хабар чиқмади. Ёки чиқиб мен ўтказиб юбордимми. Балки шундайдир. Агар чиқмаган бўлса, нега бизникилар шунақа хабарларни баралла айтишдан чўчишади? Умуман олганда ФИФА барча ассоциацияларга пул берамиз деган ва улар орасида ЎФА ҳам бор. Фақат ЎФА бу пулларни қандай тақсимлаши қизиқ. 


Пуллар қачон берилади? 

Аслда кўпчиликни қизиқтираётган савол ҳам шу. ФИФА расмий сайтида 29 июль куни шу ҳақда хабар чиққан. Хабарда шундай дейилади: "ФИФА қўмитаси миллий ассоциацияларга молиявий кўмак бериш мақсадида аниқ режа ишлаб чиқди ва бу режага кўра жами 1,5 миллиард доллар ёрдам пули ажратилади. 25 июнь куни бўлиб ўтган ФИФА қўмитаси йиғилишида бу борада якуний тўхтамга келинган. 

Пулларни тарқатиш тақсимлаб амалга оширилади. Маълум бўлишича, 1 миллион доллардан 500 минг доллари шу йилнинг июль ойида барча ассоциацияларга тарқатиб бўлинган. Қолган 500 минг доллар 2021 йилнинг январь ойида берилади. Аёллар футболи учун ажратилган 500 минг доллар эса июль ойида бериб бўлинди.

Лекин шуни унутмаслик лозим, ҳар бир ассоциация ФИФА берадиган пулни айнан нималарга сарфлашини тийин-тийинигача кўрсатиб бериши шарт. Бундан ташқари ушбу ёрдам пули биринчи навбатда ички чемпионатлар ва клублар фаолиятини сақлаб қолишга ажратилган. 

Шу томондан келиб чиқиб айтайлик, ЎФА Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган ПФЛ рўйхатидаги клубларга (эркаклар ва аёллар жамоалари, футзал жамоалари) ФИФАнинг ёрдам пулини қандай тартибда бўлиб беради? Ўзи бу пуллар клубларга бериладими? Ва берилса ким қанча маблағга эга бўлади? 

Х.Холиқов.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика