ФИФА агенти: "Олий лигада мижозим ўйнаган 10та ўйиндан 7таси келишилган экан"
06 окт 2014 15:48
Янгиликлар
ФИФА агенти: "Олий лигада мижозим ўйнаган 10та ўйиндан 7таси келишилган экан"
Келишилган ўйинлар ҳақидаги гаплар кун сайин кўпайиб кетяпти.
Агар бизда келишилган ўйинлар бўлмаганида, унга қарши курашиш бўлими очилмаган бўларди.
Куни кеча фэйсбукда асосан серб футболчилари билан ишлайдиган ФИФА агенти, олий лигамизда тўп тепган футболчиси ўзи иштирок этган 10та ўйиндан 7таси келишилган эканлигини айтиб ўтди. Бу футболчининг кимлигини биламиз. Аммо бизни туҳмат маълумот тарқатганликда айблашлари мумкин.
Агентнинг айтишича, келишилган ўйинда футболчи ўзининг юқори формасига чиқа олмайди. Худди шундай ўзимизнинг футболчилар ҳам. Қисқаси келишилган ўйинлар билан ЖЧга ҳам чиқиб бўлмайди.
Энг ёмони Болтиқбўйи давлатларида биз ҳақимизда тарқаётган мана шундай гапларни деб яхши легионер чемпионатимизга келмай қўйди.

Фикрлар