Fichajes: Черишев "Динамо"га ўтади

22 ноя 2020, 22:14
"Валенсия" ярим ҳимоячиси Денис Черишев фаолиятини РПЛда давом эттириши кутилмоқда.

Fichajes.net хабарига кўра, 29 ёшли футболчи Москванинг "Динамо" клубига ўтмоқчи. Дениснинг отаси Дмитрий Черишев 1993-96 йилларда мазкур жамоа шарафини ҳимоя қилган.

"Валенсия" раҳбарияти ҳам рус футболчисини келаси ёзда сотиб юборишга қарши эмас.

Маълумот учун, Черишев август ойида Москванинг ЦСКА ва "Спартак" клублари таклифини рад қилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Fichajes

Сўнгги янгиликлар

Барча ›