«Фейеноорд» олти йиллик танаффусдан сўнг Нидерландияда тенгсиз бўлди

Alisher
15 май 2023
«Фейеноорд» муддатидан аввал Нидерландия чемпионига айланди.

32-тур баҳсида Арне Слот жамоаси «Гоу Эҳед Иглс»ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида зафар қучди. Эредивизи тугашига икки тур қолганида роттердамликлар ПСВдан 8 очко олдинда ва Эйндҳовен клуби пешқадамга ета олмайди. 

«Фейеноорд» ўз тарихида 16-марта мамлакатда тенгсиз жамоа бўлди — бу борада фақат «Аякс»(36) ва ПСВ (24) олдинда. Жамоа охирги бор 2016/17 йилги мавсумда чемпионликни қўлга киритганди.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.com