UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   0 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  3 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   7 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  0 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  23 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  2 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  31 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   43 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  10

Февзи Давлетов: "Рақибнинг қизил карточкаси сабаб ўйинни назорат қила олдик" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Рақибнинг қизил карточкаси сабаб ўйинни назорат қила олдик"

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Олимпик" (3:0) ўйинидан кейин мезбонлар устози Февзи Давлетов фикрларини билдирди.

"Ўйин борасида яхши ҳаракат қилдик, ҳужумда ҳам ишларимиз юришди. Ўйлайманки, биринчи бўлимда барчасини уддалай олдик, вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимга яхши кайфиятда чиқиб келдик.

Рақибнинг қизил карточкаси сабаб ҳам ўйинни назорат қила олдик ва ўзимизга керакли натижага эришдик. Йигитларни, мухлисларни табриклайман", – деди Давлетов.

- "Сурхон" учун бугунги натижанинг аҳамияти йўқ эди. Бундай ҳолатда жамоага қандай қилиб мотивация бера олдингиз?

- "Металлург" билан ўйин олдидан бизда назарий жиҳатдан "Пахтакор"дан ўтиб кетиш имкони бор эди. Бугун эса йигитларга ўзларига келиб олишларини ва уй ўйинида ғалаба қозонишимиз шарт эканлигини тушунтирдик. Йигитлар барчасини тўғри тушунишди ва ғалаба қозонишди. Шу сабабли ғалабага эришдик. 

- "Олимпик"нинг плей-оффдаги имкониятларини қандай ҳисоблайсиз? 

- Уларга омад тилайман. Уларда плей-оффда ғалаба қозона олиш учун барча нарса бор. Мураббийлар штаби бунинг учун барчасини қилади деб ўйлайман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика