Февзи Давлетов: "Бор масъулиятни мураббийлар штаби зиммасига оламан"
16 мар 21:02
Янгиликлар
Февзи Давлетов: "Бор масъулиятни мураббийлар штаби зиммасига оламан"
Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Хоразм" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Албатта, бугунги учрашув Термиздаги "Сурхон" аренада катта танаффусдан сўнг биринчи ўйин эди. Мухлисларга очилиш ўйинида ғалаба тақдим этишни истагандик. Лекин, бугун жамоамизда кўп ҳаракатлар самарасиз бўлди.
Хатоликларга йўл қўйдик, бунинг эвазига бир эмас, иккита гол ўтказиб юбордик.
Бугун бизда ҳеч нарса ўхшамади. Жамоамиз мухлисларидан узр сўраймиз. Барса масъулиятни мураббийлар штаби зиммасига оламан. Биз натижа учун масъулмиз. Иккинчи бўлимда ўзгаришлар амалга оширдик. Бунинг натижасида ўйинни ўзгартирмоқчи эдик, ўхшамади" - дейди термизликлар устози.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар