UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  1 01:00АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1 (матнли трансляция)  3 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  3 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  111 00:18ПСЖ — "Мец". Таркиблар маълум  0 00:03"Атлетико" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  2 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  14 23:13"Ал Ҳилол", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Насср" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  7 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8

Феруз Бобоқулов: "Жанг" бўлишини билардик" Янгиликлар

Феруз Бобоқулов: "Жанг" бўлишини билардик"

Ўзбекистон Биринчилигининг 4-туридан ўрин олган "Оқ-тепа" - "Нурафшон" (2:2) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар аъзоси, дубл муаллифи Феруз Бобоқуловнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Биринчи бўлимда мураббийларимизнинг кўрсатмасини тўлақонлик бажарди. Эътибор берган бўлсангиз, бўлимнинг ярим соати бизнинг устунлигимизда ўтди. Агар мезбонлар ҳисобни қисқартиргунига қадар, учинчи голни ҳам урганимизда ўйин назарий жиҳатдан ғалаба қозонган бўлардик. Ўша вазиятдан фойдалана олмадик ва гол ўтказиб юбордик. Айтишадику, гол урмасанг сенга уришади, деб. Боз устига, асосий таянч ярим ҳимоячимизни жароҳат олгани бизга панд берди. Унинг ўрнига майдонга тушган жамоадошим негадир майдонда "йўқолиб" қолди.  

Бугун жанг бўлишини билардик. "Оқ-тепа" ўз майдонидаги учрашувларда истаган рақибига кураш таклиф қилади, керак бўлса, ғалаба қозонади. Шунинг учун беллашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Бугун биринчи марта ҳужумчи сифатида ҳаракат қилдим. Аввалги баҳсларда қанот ярим ҳимоясида ўйнаб келаётгандим. Голларимга келсак, вазият бўлди, урдим, - дейди ҳужумчи.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика