

Каталонияликлар 2022 йилнинг 20 мартида "Сантьяго Бернабеу"да 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Торрес 47-дақиқада гол урди ва 51-дақиқада ассист ижро этди.
"Фаолиятимдаги энг яхши кечалардан бири. Қийин вазиятда "Бернабеу"да "Реал" дарвозасига учинчи голни урдим. Бу ажойиб ўйин бўлганди. Ноёб эпизод.
Бизнинг кийим алмаштириш хонасида қандай нишонлаганимизни кўринг", – дейди испан клуб ТВсига берган интервьюсида.



