

- Футболчиларимга ишонаман. Нима учун пессимист бўлишимиз керак? Икки кун олдин барча жамоамизга ишонаётганди. Биз Австрияга қарши ажойиб ўйнадик, аммо энди барча савол бермоқда. Бу мени таъсирлантирмоқда. Биз финалга қадар етиб боришимизга ишонаман.
Криштиану Роналдуга ҳеч нима бўлгани йўқ. У ажойиб ўйнамоқда. Криштиану хатто асабийлашаётгани ҳам йўқ. У жарима тўплари ва пенальтиларни тепишда давом этади, - дейди Сантуш УЕФА расмий сайтига.



