Фернандеш юбилей голини урди ва АПЛ рекордини ўрнатди

Eldor Akmurzayev
7 ноя 2020, 19:10
Айни дақиқаларда Англия чемпионати 8-туридан ўрин олган “Эвертон” – МЮ баҳси давом этмоқда.

Учрашув давомида мезбонлар хавбеки Бруну Фернандеш рақиб дарвозасини 2 бор ишғол қилди. Фернандеш профессионал фаолиятидаги юбилей 100-голини уришга эришди.

Шунингдек, португалиялик АПЛда сафардаги ўнта учрашувда майдонга тушиб, 14 самарали натижа (10 гол+4 пас) кўрсатган мусобақа тарихидаги илк футболчи сифатида рекорд ўрнатди.

Маълумот ўрнида, Фернандеш 100 та голини қуйидаги жамоалар сафида урган: “Новара” – 4, “Удинезе” – 11, “Сампдория” – 5, “Спортинг” – 63, МЮ – 17.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›