Фернандеш: "Роналдунинг ҳаётига ҳам, қарорларига ҳам аралашмоқчи эмасман"

Mirjalol Normatov
21 июл 2022, 00:12
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Бруну Фернандеш ҳужумчи Криштиану Роналдунинг жамоада эмаслиги ҳақида гапирди.

"Роналду мураббийга, клубга нималар деганини ҳам, унинг миясида қандай ҳаёллар борлигини ҳам, кетишни истайдими ёки йўқ, ҳеч нимани билмайман. Бу ҳақда ундан сўрамадим.

Криштиану ўтган мавсум бизнинг тўпурар бўлди, бизга кўплаб голлар уриб берди. Бироқ унинг ҳолатга қандай қараётганини билмайман. Қарорни клуб ва Роналду қабул қилади.

Роналдунинг оиласида муаммолар борлигини барча билиб турибди. Унинг шахсий ҳаётига ҳурмат билан қараш, бу борада безовта қилмаслик керак. Машғулотларга келмай қолганида ундан оиласи ҳақида сўрагандим. У менга ҳолатни тушунтириб берган.

Роналдунинг ҳаётига ҳам, қарорларига ҳам аралашмоқчи эмасман. Барчанинг қарорини ҳурмат қиламан", - деди Фернандеш.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Mail