Фернандес: "Бравога "Барселона"да захира футболчиси бўлиши ҳақида ҳеч ким айтмаган"
Aslanov Jasurbek
3 сен 2016, 11:17
"Барселона" спорт директори Роберт Фернандеснинг сўзларига кўра, жамоа мураббийлар штаби Клаудио Бравога ишонган эди.
"Бравога "Барселона"да захира футболчиси бўлиши ҳақида ҳеч ким айтмаган эди. Дарвозабоннинг бошқа лойиҳалари бўлган. Луис Энрике истагани учун янги посбон харид қилдик. У қўл остида уч нафар дарвозабон бўлишини истади" - дейди Фернандес.