Браво "Бетис" билан битимни узайтирди

Sherzod Nurmatov
5 апр 2022
Чилилик дарвозабон Клаудио Браво "Бетис" билан 2023 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартнома тузди.

Жанубий америкалик посбон яқинда 2023 йилда ўзининг жонажон клуби "Коло-Коло"га қайтиш истаги борлигини маълум қилганди.  

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда "Манчестер Сити"дан "Бетис"га ўтган Браво яқин кунларда 39 ёшга киради. У Испания жамоаси таркибида 39 та ўйинда қатнашишга улгурди. 

Бунгача у Испанияда "Реал Сосьедад" ҳамда "Барселона" шарафини ҳам ҳимоя қилган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: realbetisbalompie.es