UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  20 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  3 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  15 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  7 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  31 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  5 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  65 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Фергюсоннинг "Манчестер Юнайтед"даги сўнгги 7 трансфери Янгиликлар

Фергюсоннинг "Манчестер Юнайтед"даги сўнгги 7 трансфери

Буюк шотландиялик мураббийнинг "қизил иблислар" сафига олиб келган охирги ўйинчиларини эслаб ўтамиз.

Мана олти йилдан буён сэр Aлекс Фергюсон футболда нофаол. У 2013 йилда 13-Англия чемпионлигини қўлга киритиб, мураббийлик фаолиятини якунлаганди ва ёш ҳамкасбларига ўрнини бўшатганди. Афсуски, улар жиловни тўғри ушлай олмадилар ва энди МЮ Фергюсон давридагидек кучли эмас.

Бугун биз жаноб Фергюсон сотиб олган барча футболчилар ҳақида тўхталиб ўтирмаймиз, балки унинг охирги 7 трансферини ёдга оламиз. Улар кимлар эди ва ҳозир қаерда?


Фредерик Весели (Албания)


Қаердан келган: «Манчестер Сити»

Трансфер санаси: 2012 йил 31 январь

Келишув нархи: эркин агент

МЮдаги фаолияти: 0 ўйин

Швейцарияда туғилган ва 15 ёшида "Туманли Альбион"га келиб қолган бу албан йигитни кўпчилик эслолмайди. Дастлаб Весели марказий ҳимоячи сифатида "Манчестер Сити" академиясида тўп тепди, аммо уч ярим йилдан сўнг у "Юнайтед" сафига қўшилишга қарор қилди. Фредерикнинг ўзи эса бу ўтишни "қизил иблислар"да биринчи жамоага кириш осонроқлиги билан изоҳлаган. Бироқ, айтарли ҳеч нарса содир бўлмади. Бир ярим йил ўтгач, Весели "Манчестер Юнайтед" учун бирорта ҳам ўйин ўтказмади ва жамоани тарк этиб, "Ипсвич"га ўтди.

2016 йил август ойида Весели "Эмполи" билан шартнома имзолади, аммо 2020 йил 31 январда олти ойлик ижара асаосида Франциянинг "Ле Ман" клубига ўтди. Ҳатто терма жамоада ҳам унинг омади чопмади. Фредерик аввал Швейцария ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларида ўйнади, аммо аждодлари юртидан яъни Албания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиш учун таклиф олди ва уни қабул қилди. У аллақачон 22 ўйин ўтказишга улгурди. Унинг ҳозирги трансфер қиймати ўртача 900 минг еврога баҳоланмоқда.


Синдзи Кагава (Япония)


Қаердан келган: «Боруссия» Дортмунд

Трансфер санаси: 2012 йил 1 июль

Келишув нархи: 16 миллион евро

МЮдаги фаолияти: 57 ўйин, 6 гол, 10 муваффақиятли узатма

2010 йилда Осиёдан Европага, Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси сафига ўтган япониялик футболчи тез орада ўзини кўрсатишга эришди. Синдзига топ-клублардан таклиф туша бошлади ва "Боруссия" мутасаддилари японияликнинг трансфери орқали яхши пул ишлаш имкониятини қўлдан бой беришмади.

Миш-мишларга кўра, 2012 йил ёзида "Манчестер Юнайтед" Синдзи Кагава ёки Эден Азарни сотиб олиш ҳақида ўйлай бошлади. "Қизил иблислар" ўйланиб туришганида "Челси" белгилайлик ўйинчини "илиб кетди". "Олд Траффорд"га эса энг яхши вариант сифатида япониялик ўйинчи олиб келинди.

Бугун Азар "Челси" учун нималар қилгани ва Кагаванинг МЮдаги фаолиятига назар солсангиз, таъсирли ҳолатга тушиб қолишингиз аниқ.

Бу гаплар кулгили кўринади-ю, лекин икки йилдан сўнг МЮ Синдзини яна "Боруссия"нинг ўзига атиги 8 миллион еврога сотишга рози бўлди. Тўрт ярим мавсум "қора-сариқлар" сафида ўйнаган Кагава, ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини "Бешиктош"да ижарада ўтказди ва 2019 йил ёзида у немис клубининг бошлиқлари томонидан "Сарагоса"га 3 миллион еврога сотилди. Ҳозир Кагава 30 ёшда ва унинг фаолияти Сегунда'да давом этмоқда.


Ник Пауэлл (Англия)

Қаердан келган: «Крю Александра»

Трансфер санаси: 2012 йил 1 июль 

Келишув нархи: 7,5 миллионов евро

МЮдаги фаолияти: 9 ўйин, 1 гол

2012 йилнинг ёзида "қизил иблислар" 18 ёшли ярим ҳимоячи Ник Пуэллнинг трансфери учун 7,5 миллион евро тўлаган эди, ўша пайтда скаутлар унинг истеъдодига шубҳаланишмаганди. Веселидан фарқли ўлароқ, Пауэлл "Манчестер Юнайтед"нинг биринчи жамоасида ўйнашга муваффақ бўлди, аммо тўрт мавсум давомида у бор-йўғи 9 та баҳс ўтказган...

2016 йилда Пауэлл эркин агент сифатида "Уиган"га ўтди ва у ерда уч мавсумни яхши ўтказди. Айни дамда Ник "Сток Сити"дан тўр тепмоқда.


Анхело Энрикес (Чили)


Қаердан келган: «Универсидад де Чили»

Трансфер санаси: 2012 йил 15 август 

Келишув нархи: 5,5 миллионов евро

МЮдаги фаолияти: 0 ўйин

Алекс Фергюсонга Анхело Энрикеснинг истеъдоди ҳақида 2011 йилда Жанубий Америка ёшлар чемпионатига ташриф буюрган "Манчестер Юнайтед" скаутлари гапириб берди. Бир неча ой ўтгач, Англия клуби "Универсидад де Чили" билан Энрикени сотиб олиш бўйича келишиб олди ва кўп ўтмай чилилик "Олд Траффорд"га ўтди. Афсуски, Анхело ўзини топ-клуб ва топ-лигада намойиш эта олмади. У Манчестерда уч йил давомида биринчи жамоа учун битта ҳам ўйин ўтказмади.

Анхело Энрикеснинг "Динамо Загреб"да ўтказган ижарадаги ўйинлари жуда муваффақиятли бўлди - у Хорватия чемпионатининг 25 ўйинида 21 та гол урди. Ҳозирда 25 ёшли Энрикес ўз фаолиятини бошлаган клубида яъни "Универсидад де Чили"да ўйнаб келмоқда. 


Робин ван Перси (Нидерландия)


Қаердан келган: «Арсенал»

Трансфер санаси: 2012 йил 17 август 

Келишув нархи: 30,7 миллионов евро

МЮдаги фаолияти: 105 ўйин, 58 гол, 21 муваффақиятли узатма

Алекс Фергюсоннинг "Манчестер Юнайтед" бошқарувидаги сўнгги йилларида амалга оширган энг муҳим ва самарали хариди Робин ван Перси бўлганлиги шубҳасиз. Нидерландиялик футболчи биринчи мавсумдаёқ "қизил иблислар" сафида 26 та гол урди ва жамоани Англия чемпиони бўлишига муносиб ҳисса қўшди. Ван Перси "Олд Траффорд"га келганидан бир йил ўтгач, Алекс Фергусон клубни тарк этди, шундан сўнг ўйин нафақат Робин учун, балки бутун жамоа учун ёмонлаша бошлади ва бу чемпионлар даражасидаги футбол эмасди.

2015 йил ёзида Робин ван Перси 6,5 миллион евро эвазига "Фенербахче"га ўтди. Туркияда ҳужумчи икки ярим мавсумни ўтказди, кейин 34 ёшида у Нидерландияга ўзининг "Фейеноорд" клубига қайтди. Ўтган ёзда Робин ван Перси бутсаларини михга илиб, футбол билан хайрлашишга қарор қилди.


Александер Бюттнер (Нидерландия)


Қаердан келган: «Витесс»

Трансфер санаси: 2012 йил 21 август

Келишув нархи: 5 миллионов евро

МЮдаги фаолияти: 28 ўйин, 2 гол, 3 муваффақиятли узатма

"Витесс" ҳимоячиси МЮ скаутлари эътиборига тушди. Гап шундаки, Бюттнер Деннис Ирвин ёки Патрис Эвра каби йўлни босиб ўтиши мумкин эди, аммо ҳаммаси ёрқин кечмади. Александер Фергюсон даврида ҳам, Мойес даврида ҳам ўз ўрнини топа олмади.

Клуб ўйинчини сотиб олганидан икки йил ўтгач, фойда билан - 5,5 миллион евро эвазига Москванинг "Динамо" клубига сотишга муваффақ бўлди. Россияда нидерландиялик ҳимоячи ҳеч қандай каромат кўрсатолмади. Шундан сўнг у "Витесс"га қайтди. 2020 йил бошида, 31 йшли Бюттнер "Нью-Инглэнд Революшн" билан шартнома имзолади ва энди ўзини МЛСда намоён этишга ҳаракат қилади.


Уилфрид Заа (Кот-д'Ивуар)


Қаердан келган: «Кристал Пэлас»

Трансфер санаси: 2013 йил 25 январь

Келишув нархи: 11,75 миллионов евро

МЮдаги фаолияти: 4 ўйин

Тео Уолкот, Гарет Бейл ва Алекс Окслейд-Чемберленни ўз шогирдлари қаторига жалб қила олмаган Алекс Фергюсон "Кристал Пэлас"нинг тезкор ва истеъдодли вингери бўлган Уилфрид Заа билан келишувга эришди. Таассуфки, Англияда туғилган ивуарликнинг "Олд Траффорд"даги фаолияти "ўхшамади".

2015 йил февраль ойида бир қатор ижаралардан сўнг, Уилфрид Заа ниҳоят "Юнайтед"ни тарк этиб, ўзининг "Кристал Пэлас"ига келди. Лондонликлар трансфер учун атиги 4 миллион евро тўлашган ва бундан афсусланишмаган. Заа тез фурсатда нафақат, олдинги даражасига қайтди, балки Премьер-лиганинг энг сермаҳсул вингерларидан бирига айланди. Ҳозир Уилфрид бор-йўғи 27 ёшда ва "Селхерст Парк"даги 6 мавсумдан сўнг, ўзини янада юқори савиядаги жамоада синаб кўриш истагида.


Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика