UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  0 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  0 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  0 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  11 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   8 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  5 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  7 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  11 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  16 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  52

Фердинанд МЮга Кейнни сотиб олишни маслаҳат бермоқда Янгиликлар

Фердинанд МЮга Кейнни сотиб олишни маслаҳат бермоқда

Англия терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанднинг фикрича, "қизил иблислар" "Тоттенхэм" ҳужумчиси Ҳарри Кейнни сотиб олиши керак.

"Манчестер Юнайтед", Кейнга таклиф билан чиқ. "Тоттенхэм" мухлисларидан узр сўрайман, аммо клубингиз ҳеч нарса ютмайди. Ҳарри бу жамоада совринсиз қолиб кетади. Ҳа, сиз унинг учун йирик миқдорда пул тўлашингиз керак бўлади, аммо бунинг эвазига МЮ доимий равишда гол урадиган футболчини олади. Кейн "Юнайтед" учун жуда фойдали бўларди", – деди Фердинанд.

Кейн "Тоттенхэм"да 2011 йилдан бери тўп тепиб келмоқда. Унинг "шпорлар" билан амалдаги келишуви 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

29 ёшли англиялик футболчи жорий мавсум Лондон клуби таркибида барча турнирлар доирасида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Transfermarkt портали уни 90 миллион еврога баҳолаяпти.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика